Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
23 Май 2022
8479Алишер Абдумаликович Райимов Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
Алишер Райимов 1981 йил Бўстонлиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2005 йил Тошкент давлат техника университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Лавозимга тайинлангунга қадар, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг “Табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими лойиҳасини жорий этиш дирекцияси” филиали директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ангрен шаҳрининг собиқ ҳокими Нуриддин Каримович Абдураҳимов 48 ёшида вафот этганди.
LiveБарчаси