Бугун, 11 май куни Ангрен шаҳар ҳокими Нуриддин Каримович Абдураҳимов 48 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маълум қилди.
Маълумот учун, Нуриддин Абдураҳимов Пискент туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича молиячи.
У жорий йилнинг январь ойи охирида Ангрен шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди. Бунгача у Президент администрациясининг масъул ходими сифатида фаолият юритган.