Англо-сакслар Яқин Шарқдаги уруш оловига мой сепмоқда – Лавров
Олам
−
06 Ноябрь 2023
11278Англо-cаксон кучлари Яқин Шарқни катта уруш жарига итармоқда ва Ғарбнинг бу чизиғи анъанавий равишда терроризмнинг кучайишига ҳамда кўп миллионли қочқинлар оқимига олиб келди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Россия” халқаро кўргазма-форуми доирасидаги “Билим” жамияти марафонида сўз очди.
"Ҳозирда биз англо-сакслар Яқин Шарқни қандай қилиб том маънода катта уруш жарига сураётганини кўряпмиз", деган вазир.
Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг Украина, Ироқ, Ливия ва Суриядаги ўйинлари уларнинг мақсадини ошкор этяпти.
“Бундай сиёсатнинг бошқа оқибатлари – терроризм ва экстремизмнинг авж олиши, инсоният тақдирининг синиши, вайрон қилинган оилалар, кўп миллионли қочқинлар оқими”, дея қўшимча қилган Лавров.
Россия ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг методлари дунёнинг турли минтақаларида вайронагарчиликлар келтириб чиқариш, мамлакатлар ва халқлар ўртасида жанжал чиқариш, миллатлараро ва динлараро зиддиятларни кучайтиришга уринишларни ўз ичига олади.
“Ғарб ўз муаммоларини бошқалар ҳисобига ҳал қилишга ва бошқаларнинг ресурсларидан фойдаланишга одатланган”, дейди Лавров.
LiveБарчаси