Англиялик машҳур футболчи “бутсасини михга илди”
Спорт
−
18 Август 2023
4041Англия терма жамоаси ва “Арсенал” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Тео Уолкотт футболчилик фаолиятини якунлади. Тегишли постни футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.
Март ойида футболчи 34 ёшга тўлди. Уолкотт фаолияти давомида “Саутгемптон”, “Арсенал” ва “Эвертон”да ўйнаган, “канонирлар” таркибида уч марта Англия кубоги ва уч марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.
“10 ёшимда бутса кийганим мен учун ўзгача саёҳатнинг бошланиши бўлди. Дўстлар билан боғда футбол ўйнашдан тортиб, бутун дунё бўйлаб катта оломон олдида энг катта стадионларда ўйнашгача бўлган даврни бошдан ўтказдим. Бу вақт давомида менга кўрсатилган қўллаб-қувватлаш ақл бовар қилмайдиган даражада бўлди ва мен бунинг учун чин дилдан миннатдорман. Мен кўплаб буюк футболчилар билан бир сафда ўйнадим ва бизда унутилмас хотиралар кўп. Бу йўлда мен билан бирга бўлган барчага раҳмат”, деб ёзди Уолкотт.
Уолкотт Англия терма жамоаси сафида 47 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урган ва худди шунча голли узатмани амалга оширган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь