Англия ва Аргентина баҳси юқори хавф тоифасига киритилди
Спорт
−
15 июл 2431 1 дақиқа
2026 йилги Жаҳон чемпионатининг Англия ва Аргентина ўртасидаги ярим финал учрашуви “юқори хавфли ўйин” мақомига эга бўлди. Бу ҳақда АҚШ Федерал қидирув бюроси (FBI) маълумотларига таяниб, “Daily Mirror” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари икки мамлакат ўртасидаги тарихий рақобат футбол майдонидан ташқарида ҳам кескинлик келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотирда.
Таъкидланишича, Англия ва Аргентина ўртасидаги зиддиятга Жанубий Атлантикадаги Фолкленд (Аргентинада – Мальвинас) ороллари бўйича ҳудудий баҳс ҳам таъсир кўрсатмоқда. Эслатиб ўтамиз, 1982 йилда ушбу ороллар учун икки давлат ўртасида ҳарбий можаро юз берган эди.
Шу муносабат билан ярим финал бўлиб ўтадиган Атланта шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қўшимча куч ва воситаларни жалб этади. Патруль хизмати стадион атрофи, мухлислар йиғиладиган ҳудудлар ҳамда ҳар икки терма жамоа жойлашган меҳмонхоналарни алоҳида назорат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси чорак финалда Швейцарияни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи марта Жаҳон чемпионати ярим финалига йўл олди. Англия эса Ҳоланд бошчилигидаги Норвегия терма жамоасини мағлуб этиб, ярим финал босқичига етиб келди.
Live
Барчаси