Англия лига кубоги: “Ливерпуль” “Арсенал”ни енгга олмади

Sport

image

Бугун, 13 январь куни Англия лига кубоги 1/2 финалидан ўрин олган “Ливерпуль” ҳамда Лондоннинг “Арсенал” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди ва дуранг натижа билан якунланди. 

Учрашувнинг 24-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Гранит Жака рақиб ҳужумини тўхтатишга уринди ва “Ливерпуль” форварди Диего Жотанинг қорнига тепиб, йиқитди. Бош ҳакам Майкл Оливер эса футболчига қизил карточка кўрсатди. Шундан сўнг,  мерсисайдликлар ўйиннинг катта қисмини ҳужумда ўтказди, бироқ ўйин охирига қадар кетма-кет ҳужумлар уюштирганига қарамай, Аарон Рэмсдейл дарвозасига гол ура олмади.

Эслатиб ўтамиз, беллашув Ливерпуль (Англия) шаҳридаги “Энфильд” стадионида ўтказилди.

Маълумот учун, жавоб баҳси жорий йилнинг 20 январь куни Лондондаги “Эмирейтс” ўйингоҳида бўлиб ўтади.


 


Rate Count

36

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends