Англия кубоги ўйини вақтида стадионда чироқлар ўчди (видео)

Спорт

image

18 январга ўтар кечаси Англия кубогининг 3-босқич ўйини бўлиб ўтди. “Вулверхемптон” клуби “Молине” стадионида “Ливерпуль”ни қабул қилди. Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 00:45 да янгради. Эътиборлиси, ўйиннинг дастлабки дақиқаларида стадионда чироқ ўчиб қолди.

Баҳснинг 1-дақиқаси ўтаётганда мезбонлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилди. Тўп “бўрилар” етакчиси Адама Траореда бўлиб турган бир вақтда “Молине”да чироқлар ўчди. Баҳс бир фурсат тўхтаб қолди ва “свет” ёнгандан кейин ўйин ҳакамнинг қарорига мувофиқ эркин зарба билан яна давом эттирилди.

Учрашувдаги ягона гол “мерсисайдликлар” аъзоси Харви Эллиот томонидан киритилди ва “Ливерпуль” Эллиотнинг голи эвазига турнирнинг кейинги босқичига йўл олди.

Маълумот учун, 21 январь куни “Ливерпуль” Англия Премьер-лигасининг 21-турида “Челси”га қарши баҳс олиб боради. “Вулверхемптон” эса 22 январда “Манчестер Сити”га қарши майдонга тушади. 4 февраль куни “Ливерпуль” ва “Вулверхемптон” АПЛ доирасида ўзаро яна тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Вулверхемптон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made