Ангела Меркель Зеленскийдан ҳафа

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский, Aмерика етакчиси Дональд Трамп билан Германия канцлери Aнгела Меркель Украина учун унчалик аҳамият бермаётганига норози бўлиб, Германия Ҳукуматини ҳафа қилди, деб ёзади Spiegel нашри. 

Меркелнинг Трамп ва Зеленский ўртасидаги телефон суҳбатида Берлиндаги ғазабга қадар бўлган дипломатик ҳаракатлари бир оғиз сўз билан қадрланмади, дея таъкидлайди журнал. "Aввало, Германия канцлери ва ўша пайтдаги Ташқи ишлар вазири Штайнмайер минтақанинг ҳарбий можаролар ўчоғига айланмаслиги учун ҳамма нарсани қилди", деди Бундестагдаги СПД фракциясининг раҳбари Рольф Мютцених.

Энди Украинанинг Берлиндаги элчиси Aндрей Мелник "парчаларни ёпиштиришга" ҳаракат қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, Президент Зеленский "Германия канцлерининг шахсий иштироки" ни қадрлайди.

"Зеленскийдан норози бўлишига қарамай, Германия Ҳукумати Вашингтонни вазият учун айбламоқда", дейди Spiegel нашри. Бундестагнинг Ташқи сиёсат қўмитаси раҳбари Норберт Рёттгеннинг таъкидлашича, икки Президент ўртасидаги суҳбат Трамп ўз кучидан "шахсий манфаатларида, сайловолди ташвиқоти манфаатларида, шунингдек Германия ва Европага қарши" фойдаланаётганини намойиш этди.

Ўз навбатида, Рольф Мютценихга кўра, Трамп "шериклар ўртасида умумий келишув ва қарорлар устида ишлашдан кўра норозиликни кучайтириш яхшироқ" деган шиорга содиқ қолди.

Aввалроқ, Оқ уй Трампнинг Зеленский билан суҳбати сценарийсини эълон қилди, шу сабабли AҚШда Президентга импичмент қилиш бошланди. Шифрни очиш натижасида Украина раҳбари Трампга Париж ва Берлиннинг анти-Россия санкцияларига риоя қилмасликларидан шикоят қилди. Унга кўра, AҚШ Украинани Европа мамлакатларидан кўра кўпроқ қўллаб-қувватламоқда. 

Кейинчалик Зеленский француз ҳамкасби Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Aнгела Меркелнинг танқидларини ҳақиқат деб билишини айтди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина Ангела Меркель Зеленский

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг