Android 12 нинг чиқарилиш санаси маълум бўлди 

Технология

image

Android 12 жорий йил октябрь ойининг бошларида чиқарилади. Бу ҳақда XDA Developers портали хабар берган.

Портал журналисти Мишаал Раҳмоннинг сўзларига кўра, Google операцион тизими ишлаб чиқарувчиси 4 октябрь куни 
Android 12 учун манба кодини эълон қилади. Бундан аввал, Android 11, Android 10 ва Android 9 дан манба коди эълон қилинган кунданоқ фойдаланиш мумкин бўлган.

Шу билан бирга, Раҳмоннинг таъкидлашича, Android 12 дастлаб фақат Pixel смартфон эгалари учун мавжуд бўлади, орадан бир мунча вақт ўтгач эса, 
операцион тизим бошқа ишлаб чиқарувчилар телефонларида пайдо бўлади. 

Аввалроқ, Android 12 нинг бета-версияси “Махсус имкониятлар” иловасида смартфонни юз ифодалари ёрдамида контактсиз бошқариш функцияси топилгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг