Андижонлик йигит Суриядаги жангларда қатнашаётгани маълум бўлди
3-саҳифа
−
17 Апрель
1137928 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореяга ўқишга бориб, у ерда террористик ташкилот етакчиларининг таъсирига тушиб қолгани аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Муҳаммадий Аъзамжонов 1996 йилда Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида туғилган. У 2018 йилда Жанубий Кореяда жойлашган SEJONG институтига ўқишга кирган. Ўқиш давомида мавсумий ишлар билан шуғулланиб юриб, ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари таъсирига тушган.
2020 йилнинг февраль ойида Туркияга ўтиб, Истанбул шаҳридаги мадрасада диний таълим олиб радикаллашган, октябрь ойида Суриядаги “Тавҳид вал жиҳод катибаси” жамоатига қўшилган ва жанговар тайёргарликдан ўтган.
Ҳозирда Суриянинг Идлиб шаҳрида жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётгани ҳақида маълумот олинган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Муҳаммадий Аъзамжоновга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада ўз бизнесини йўлга қўйган бўлса-да, тинч ҳаётидан воз кечиб, Суриядаги террорчилар сафига қўшилган Алишер Тожибоев халқаро қидирувга берилгани ҳақида хабар бергандик.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь