Андижонлик йигит 19 ёшида туғилганлик ҳақида гувоҳнома олди
Жамият
−
02 Март 2023
5589Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи Нурмуҳаммад Тўйчиев 19 йилдан буён шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз холаси қўйган Нурмуҳаммад исми билан яшаб келган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Нурмуҳаммад Тўйчиев 2003 йил 10 август куни туғилган, аммо айрим сабабларга кўра унга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилмаган.
Йигитнинг холаси Фаридахон Араббоева кўп маротаба мутассадди ташкилотларга, фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилган. Бироқ доим бир жавоб олган. Болани ота-онаси йўқлиги, онасини вафот этганлиги ва яна бошқа важлар билан холаси жиянига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ололмаган.
Ушбу масала юзасидан фуқаро Марҳамат тумани ҳокимлигига мурожаат қилган ва уларнинг кўмагида масала Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судида кўриб чиқилган. Суд Нурмуҳаммад Тўйчиевнинг манфаати қондирилиши бўйича қарор чиқарган. У дунёга келганидан 19 йил ўтиб, туғилганлик тўғрисида гувоҳномани олган.
LiveБарчаси