Андижонлик фермер ўз хотинини уриб ўлдирди
Жамият
−
05 Апрель 2019
6218Андижон вилояти Пахтаобод тумани Навниҳол маҳалласида яшовчи, “Кароматой ипакчи” фермер хўжалиги бошлиғи, маст ҳолатда ўз хотинини уриб ўлдирган.
45 ёшли фермер И.Т. кўплар ҳавас қилса арзийдиган оиланинг бошлиғи, икки фарзанднинг отаси. Юриши-туриши, меҳнати билан маҳалла аҳли ўртасида ўзига яраша ҳурмат-эътибор топган эди. Аммо кейинги пайтларда спиртли ичимликларга ружу қўйган шахс ўзини идора қила олмай қотилликка қўл урди.
Қотиллик юз берган куни ҳам у кўчадан уйига бироз маст ҳолда келган ва уйда ҳам ичкилик ичишни давом эттирган. Шу сабабдан хотини билан ўртасида жанжал келиб чиққан. Маст ҳолат бўлган И.Т. хотини М.Т.нинг бошига, танасининг турли жойларига қўлига тушган буюмлар – ароқнинг идиши, темир бўлаклари билан шавқатсизларча ура бошлади. Эрининг бу даражага боришини кутмаган М.Т. ҳушини йўқотади. Қайта-қайта берилган калтак, зарб оқибатида у вафот этди.
Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти томонидан ўтказилган очиқ суд мажлисида ўз хотинини шавфқатсизларча уриб ўлдирган И.Т. га нисбатан қонуний ҳукм ўқилди. Унга 17 йил қамоқ жазоси тайинланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь