Андижондаги стадионга Бобур номи берилди

Спорт

image

2020 йилги футбол mавсумида катта машаққатлар эвазига Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолган “Андижон” клубининг уй ўйинларини ўтказадиган “Соғлом авлод” ўйингоҳининг номи ўзгарди.

Эндиликда стадион “Бобур Арена” деб номланди.

Клуб янги мавсум олдидан ўз логотипини янгилади. Янги логотипни яратишда кўк, қизил ва оқ ранглардан фойдаланилган. “А” ҳарфи кўринишидаги логотипда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали ва бургут (жамоа лақаби) тасвирланган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни яна-да ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида Андижон шаҳридаги марказий стадион номини “Бобур Арена” деб номлаш таклифи илгари сурилган эди.

Маълумот учун, дунёдаги кўплаб стадионлар тарихий шахслар номи билан аталади. Бунга Монакодаги Луи II стадиони, Истанбулдаги турк халқининг миллий қаҳрамони Мустафо Камол Отатурк номи берилган Олимпия стадиони ёки Грознийдаги Ахмат Қодиров шарафига қайта номланган “Ахмат Арена”ларни мисол келтириш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол стадион

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг