Андижондаги мудҳиш ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Жамият

image
Мудҳиш ЙТҲ: тўрт киши вафот этди, улардан икки нафари болалар north_east

Мудҳиш ЙТҲ: тўрт киши вафот этди, улардан икки нафари болалар

Кеча, 13 февраль куни Андижон туманида енгил автомобиль юк машинасига урилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси соат 21:00 ларда Андижон вилояти Андижон тумани ҳудудида содир бўлган. Асака туманида яшовчи Х.М. Nexia-3 русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан ошириб бошқариши оқибатида, шу йўналишда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган “ЗИЛ-130” русумли юк автомашинасига урилган.

Натижада, Nexia-3 русумли автомашина йўловчилари И.Ж. ва Н.П. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган. Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси Х.М. ва йўловчиси М.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

“Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда белгиланган тезлик талабларига қаий риоя этинг. Тезликни меъёридан ошириб ўзингиз ва бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаётини хавф остида қолдирманг. Унутманг! сизни уйда фарзандларингиз, ота-онангиз, яқинларингиз кутади. Ҳар доим йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг”, дейя огоҳлантиради ЙҲХББ.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Андижон

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг