Андижондаги “дом”ларнинг биридан ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг биридан ёнғин чиқди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 5 март куни Андижон шаҳар биринчи кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйнинг томида ёнғин чиққанлиги аниқланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ёки вафот этганлар йўқ.

Ҳодиса жойига 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, ўт ўчириш гуруҳи томонидан ёнғин 50 дақиқада бартараф этилган.

Ўт кетиши оқибатида уйнинг тахминан 250 квадрат метр майдонида том қисми ёниб зарарланган. Томни 300 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

“Етказилган моддий зарар ва ёнғиннинг сабаби ўрганилмоқда. Айни дамда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудда бўлиб, ҳолатни ўз назоратига олди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг