Андижондаги даҳшатли ЙТҲ оқибатида 41 киши жароҳатланди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Андижонда ўнга яқин машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда 41 нафар шахс жароҳатланган, 3 фуқаро вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

“Бугун, 26 ноябрь куни соат 8:10 да Тошкент–Ўш–Андижон автомагистралида Isuzu автобуси ва Fura юк машинаси тўқнашиб кетган”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 38 нафар йўловчи турли хил жароҳатлар билан Бўстон туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига олиб келинган. Уларнинг ҳолати Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинган.

Беморларнинг 3 нафарида ушбу  ихтисослашган бригадалар томонидан жарроҳлик амалиёти бажирилган. Жароҳат оғирлигига кўра, Бўстондан 17 нафар бемор Шаҳрихондаги қўшма шикастланишлар марказига, 10 нафар фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиалига “Тез ёрдам” машиналари орқали етказилган. 

Маълум қилинишича, айни пайтда уларга Тошкентдаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Д.Тўлаганов бошчилигида воқеа жойига тезкор етиб борган бригадалар томонидан тегишли даволаш стандартлари асосида чуқурлаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда Бўстон тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимида 11 нафар бемор даволанаётган бўлиб, улардан 3 нафарида жарроҳлик операциялари ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

728

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг