Андижондаги бозорда чиққан ёнғиндан 1 млрд зарар кўрилди
3-саҳифа
−
18 ноябр 2020 6534 1 дақиқа
Аввалроқ, кеча, 17 ноябрь куни Андижон вилоятидаги деҳқон бозорида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ушбу ёнғин бўйича расмий ахборот берди.
Унинг қайд этишича, ёнғин 17 ноябрь куни соат 21:15 ларда Андижон тумани, Султонобод маҳалласида жойлашган “Ёрбоши водий савдо” МЧЖга тегишли бўлган ошхона ва савдо дўконларида келиб чиққан. Ёнғинда бинонинг умумий 692,9 кв метр қисми ёниб, тахминан 1 млрд сўмлик зарар етган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “б” банди (Оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август