Андижондаги боғчада 2 ёшли бола калтакланди. Бунга чора кўрилдими?
Жамият
−
29 Март 2023
8399Ижтимоий тармоқларда 2 ёшли бола аёвсиз калтаклангани акс этган видео тарқалди. Мазкур видеода бола танасининг орқа қисмида орттирган жароҳатлари кўрсатилган эди. Ҳолат бўйича Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, болага қўпол муомалада бўлган хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятига чек қўйилган.
Аниқланишича, ушбу ҳолат Андижон шаҳар Ўзбекистон маҳалласи Ўзбекистон тор кўчаси 26-уйда яшовчи фуқаро М.Н. томонидан ноқонуний ташкил қилинган хусусий мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.
Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги билан фуқаро М.Н. ўртасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиш бўйича икки томонлама битим тузилмаганлиги ва вилоят мактабгача таълим бошқармасининг рўйхатида мавжуд эмаслиги маълум бўлган.
“Андижон шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан ушбу ҳодиса бўйича тегишли ташкилотларга қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун маълумотлар тақдим қилинди”, дейилган хабарда.