Андижонда зилзила қайд этилди

Жамият

image

Бугун, 27 август куни Андижон вилоятида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Маҳаллий вақт билан соат 03:11 да ер силкиниши юз берди. Зилзила эпимаркази Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани. Зилзила координаталари 40,76 градус шимолий кенглик, 72,72 градус шарқий узунлик. Магнитуда 4, чуқурлик эса 15 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 299 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Жалақудуқ туманида 3 балл, 8 км.
  • Қўргонтепа туманида 2-3 балл, 13 км.
  • Хўжаобод туманида 2-3 балл, 18 км.
  • Андижон туманида 2-3 балл, 23 км.
  • Булоқбоши туманида 2 балл, 27 км.
  • Хонобод туманида 2 балл, 28 км.
  • Андижон шаҳрида 2 балл, 31 км.

Мақола муаллифи

Теглар

Андижон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг