Андижонда йўл четида тўхтаб турган Nexia ёниб кетди

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Балиқчи туманида йўл четига ташлаб кетилган Nexia русумли автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур воқеа кеча, 9 апрель куни соат 16:10 ларда туманнинг Чинобод шаҳарчасида содир бўлган.

Аниқланишича, туманнинг “Ўлмас” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Т. Nexia-1 русумли автомашинасини Чинобод шаҳрида йўл четига тўхтатиб, овқатланиш шохобчасига кириб кетган вақтида автомашина двигатель қисмидаги электр узатгичларда қисқа туташув келиб чиққан. Оқибатда автомобилнинг олд қисми ёнган.

Ёнғин туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқлиги айтилган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади ИИБ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон ИИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг