Андижонда юк машинаси ёниб кетди
3-саҳифа
−
07 Февраль 2023 4519 1 дақиқа
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида “ГАЗ-53” русумли автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 февраль куни Хонобод шаҳар “Анҳор” маҳалласи Қорадарё кўчасида “ГАЗ-53” русумли автомашина харакатланиб кетаётган вақтида ёнғин чиққан. Ҳолат бўйича Андижон вилояти ФВБ диспетчерлик қисмига соат 21:05 да хабар келиб тушган.
Чақирувга кўра, воқеа жойига зудлик билан ёнғин-қутқарув экипажи бориб, ёнғин батамом ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида автомашинанинг мотор ва салон қисми ёнган.
“Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 февраль куни А-373 автомобиль йўлининг 227 - километрида “Тошкент - Водий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Mercedes-Benz” русумли юк машинасида ёнғин юзага келган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025