Андижонда юк автомобили катта тезликда Matiz ва Spark билан тўқнашди (видео)
Local
−
08 June 2021 12671 1 minute
Андижон вилоятида юк автомобили ҳайдовчиси маст ҳолатда бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган Matiz ва Spark билан тўқнашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 июнь куни соат 19:00 ларда Андижон вилояти Андижон тумани “Завроқ” МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ҳайдовчи У.З. “Газ-5327” русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомашиналарни таъмирлаш устахонаси олд томонида тўхтаб турган Matiz ҳамда Spark русумли автомобиллар билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда ҳодиса жойида бўлган фуқаролар — Н.Қ., О.З., Х.Э., А.М. ва вояга етмаган М.И.ларга турли даражадаги тан жароҳати етган. Юк автомобиль ҳайдовчиси тиббий текширувдан ўтказилганда мастлик ҳолати тасдиқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August