Андижонда ЙТҲга учраган ободонлаштириш ходимлари тунда мажбуран ишлатилгани тасдиқланди
Жамият
−
11 Май 2023
7383Андижон вилояти Марҳамат туманида ободонлаштириш ходими тунда йўл-транспорт ҳодисасига учраб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Ходимлар иш вақтидан ташқари ишларда, тунги ишларда, шунингдек, дам олиш кунларида маъмурий тарзда мажбуран ишлатиб келингани аниқланди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик инспекцияси маълум қилди.
Келтирилишича, мазкур ҳолат бўйича туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилган.
Бундан ташқари, ушбу бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилиб, бу бўйича далолатнома расмийлаштирилган.
Содир бўлган автоҳалокат оқибатида вафот этган ходимнинг оила аъзоларига етказилган зарар суммаси – марҳуманинг ўртача олти йиллик иш хақи, яъни 122 633 минг сўм миқдоридаги бир йўла тўланадиган нафақа тўланади.
Шунингдек, марҳуманинг турмуш ўртоғига ва 2 нафар фарзандларига 490 минг сўмдан ҳар ойда тўланадиган етказилган зарар суммаси тўланади.
Ушбу содир бўлган автоҳалокатда яна бир ободонлаштириш ходими оғир тан жароҳати олганди. Унинг даволаниши давомида касаллик варақалари бўйича тўловларни ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши ва тўланишини таъминлаш, меҳнатга лаёқатсизлик даражаси белгиланганда, унинг ўртача бир йиллик иш хақи 21 313 минг 772 сўм миқдорида бир йўла тўланадиган нафақа суммаси ва ойма-ой тўланадиган етказилган зарар суммаси ҳисобланди.
“Юз берган бахтсиз ҳодиса натижасида ходимларнинг оила аъзолари, фарзандларига боқувчисининг вафоти туфайли бир йўла нафақа ва ойма-ой тўланиши лозим бўлган зарар тўловлари Ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилади ва бунинг ижроси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан назоратга олинади”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, махсус текширув якуни бўйича, барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда ҳудудий Ички ишлар органига юборилиши таъминланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь