Aндижонда ЙПХ ходимини Spark’нинг капотида “сайр” қилдирган “шумахер” ушланди
Жамият
−
21 Июнь 2021
7417Aндижонда йўл-патруль хизмати инспекторининг буйруғига бўйсунмасдан қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, оқ рангли Spark автомашинасининг ҳайдовчиси, 3.19 рақамли йўл белгисига амал қилмасдан ҳаракатланиб келаётган бўлган. Шу пайтда Бобуршох кўчасида хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан ҳайдовчига тўхташ ишораси берилган. У эса, ходимнинг буйруғига бўйсунмай ҳаракатланишда давом этган.
Шундан сўнг, инспектор кейинги чорраҳада турган ҳамкасбига қоидабузарни тўхтатишни айтган. Инспектор уни тўхтатишга уриниб автомашинанинг ёнига борган. Бироқ Spark ҳайдовчиси, уни машинасининг капотида 50-60 метр масофагача олиб кетган.
Инспектор машинани тўхтата олмагач, ундан тушиб қолган. Қоидабузар ҳайдовчи эса, воқеа жойидан қочиб машинасининг рақамларини ечиб, танишининг уйига яшириб қўйган.
Хабарга кўра, ҳозирда ҳайдовчига нисбатан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилинган ва Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қўлга олинган.
Сардор Тўланбоев
LiveБарчаси