Андижонда ёғочдан кўприк ясаб, одамларни пулга ўтказган шахс қамалди
Жамият
−
13 Октябрь 2021
22452Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида сув оқизиб кетган кўприк ўрнида пуллик “кўприк” пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда одамлар вақтинчалик фойдаланаётган кўприк ҳам бузилгани, уддабуронлар 2 та тахта қўйиб, 1000 сўмдан одамларни йўлнинг у томонида ўтказиб қўяётгани айтилганди.
Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди. Унга кўра, ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг июль ойидаги табиий офат туфайли Аравонсой кўприги авария холатига келган ва кўприкдан ўтиш тўхтатилган, хозирда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган.
Жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 7:00 ларда “Бозорбоши” МФЙ Чилонзор кўчасида яшовчи, 1986 йилда туғилган, мукаддам судланган, фуқаро Х.Н.Исманов ўзини ноқонуний хатти ҳаракати билан сойга 2 та ёғочдан иборат кўприк ясаб, одамларни 1000 сўм эвазига ўтказиб қўйишни йўлга қўйган.
Ушбу ноқонуний хатти-ҳаракати Булоқбоши тумани судида кўриб чиқилган ва Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги кодексининг 183- ва 200-моддалари билан айбдор деб топилиб, 7 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, иккала туман аҳолиси кўприк қурилиши тугалланиб, фойдаланишга топширилмагунга қадар ўз хаётларини хатарга қўйиб, сойдан ясама кўприклар орқали ўтмаслик хақида огоҳлантирилган.