Андижонда янги газ қудуғи ишга туширилди
Жамият
−
08 Апрель 2019
4711Андижон вилоятидаги Учтепа конида янги газ қудуғи ишга туширилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, табиий газни разведка қилиш учун мўлжалланган 7-сонли қудуқдан саноат ҳажмида газ отилиб чиқа бошлаган. Бир кеча-кундузда чиқаётган газнинг ўртача ҳажми 300 – 350 минг метр кубга тенг.
Мазкур қудуқнинг чуқурлиги 1350 метрни ташкил этади. Янги конда ўн кун давомида газ конденсати бўйича изланишлар олиб борилади, газ манбаси босими, ҳарорати ва таркиби ўрганилади.
Хабарда мазкур янги қудуқ Фарғона водийси аҳолисини газ билан таъминлаш имконини кенгайтириши қайд этиб ўтилган.
Маълумот учун, Андижон вилояти Булоқбоши туманида жойлашган ушбу кондаги 1, 3, 4, 5 - сонли қудуқлардан саноат ҳажмида 386 минг метр куб ҳажмида газ топилган эди.
LiveБарчаси