Андижонда яна тадбиркор ўзини осиб қўйди
3-саҳифа
−
21 Август 2022
22652Андижон вилояти Улуғнор туманида тадбиркор мактаб спорт залида ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 20 август куни Улуғнор тумани “Бобур” МФЙ Фурқат кўчасида яшаган фуқаро В.А. Жалақудуқ туманидаги 29-сонли мактаб спорт залида ўзини осиб ўз жонига қасд қилган.
Марҳумнинг танаси суд-тиббий экспертизаси бюроси экспертлари иштирокида кўздан кечирилганида унинг баданида бўйнидаги осилишдан қолган странгуляцион эгат кўринишидаги излардан ташқари бирон-бир тан жароҳатлар аниқланмаган.
Ҳозирда марҳумнинг ўз жонига қасд қилгани сабабларини аниқлаш юзасидан Жалақудуқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, натижалари ҳақида қўшимча маълум қилинади.
Айтиш жоизки, Андижонда ёз давомида кетма-кет 3 нафар тадбиркор ўз жонига қасд қилди.
Хусусан, жорий йилнинг 23 июнь куни Андижон вилоятининг Бўстон туманида тадбиркор ўзини дарахтга осди, 25 июль куни эса Шаҳрихон туманида 45 ёшли тадбиркор ўз жонига қасд қилиб, вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь