Андижонда “Волга” каналга тушиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида “Волга” русумли автомобиль Фарғона каналининг Олтинкўл тумани ҳудудидан ўтган қисмига тушиб кетди. Ҳозирча ҳайдовчининг тақдири номаълум. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 9 апрель куни соат 11:48 да Андижон вилояти ФВБга Катта Фарғона каналининг Олтинкўл тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмига ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида “Волга” русумли автомобиль тушиб кетгани ҳақида хабар тушган.

Хабарга асосан зудлик билан Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди қутқарувчилари воқеа жойига этиб борган ва автомобиль каналдан олиб чиқилган. ФВБ хабарида автомобиль ҳайдовчисининг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Асака туманида тормози ишламай қолган “ЗИЛ” йўл бўйидаги уйни бузиб, ичкарига кириб кетганди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юк транспорт воситасининг ҳайдовчиси олган тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган. Бошқа фуқароларга зарар етмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон канал Волга Фарғона канали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг