Андижонда устига бақатерак қулаган Matiz иккига бўлиниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида улкан бақатерак ҳаракатланиб кетаётган Matiz устига қулаб, уни иккига бўлиб юборди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Келтирилишича, воқеа кеча, 12 май куни Андижон тумани “Ойжамол” маҳалласи Олийгоҳ кўчасида юз берган. Мазкур кўчада  ҳаракатланиб кетаётган Matiz русумли автомобилнинг устига  бақатерак қулаб тушган. Бунга вилоятда кузатилган кучли шамол сабаб бўлган. Машина ичида бўлган 2004 йилда туғилган Д.Л. тан жароҳати олиб, шифохонага жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Жиззах вилоятида дарахтга урилган Lacetti иккига бўлиниб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Matiz

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг