Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ юз берди
3-саҳифа
−
19 Декабрь 2022
8431Андижонда 10 га яқин машиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса бугун, 19 декабрь куни Андижон вилояти Асака тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятга эга бўлган йўлнинг 420 километрида содир бўлган. Унда 8 та автомобиль тўқнашуви қайд этилган. ЙТҲга қуюқ туман тушиши ҳамда йўл музлагани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида фуқаролар тан жароҳати олмаган. Бироқ, автотранспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳозирда Асака тумани йўл харакати хавфсизлиги гуруҳи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Озода Чориева
LiveБарчаси