Андижонда ука фоҳишалик қилган опасини ўлдириб, уйига кўмиб қўйгани фош бўлди

3-саҳифа 34787
image

Андижон шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланган опасини ўлдириб, ўз уйига кўмган йигит 11 йилга қамалди. Бу ҳақда қўлга олинди “Халқ сўзи online” хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа 2018 йилнинг 2 январида юз берган. 2017 йилда турмушидан ажрашган аёл Ш.У. тирикчилик важидан фоҳишалик билан шуғулланишни касб қилган. Ахлоқсиз эркаклар билан муносабати давомида ичкилик ва тамаки чекишни ўрганган. Бу воқеаларнинг барчаси ўз онаси, укаси ва жиянлари билан биргаликда истиқомат қилаётган хонадонда рўй берган.

Аёл ўша куни жияни Ш.га уйига келган номаълум эркакни кузатиб қўйишни буюрган. Бола бегона эркакни кузатиб қўйгач, аёл жиянини сўроққа тутиб, маҳалладаги қўшниларга эркакни ким деб айтганини сўраган. Бола уни бегоналигини билдириб қўйгани учун аёл қўлига илинган нарса билан болани калтаклай бошлаган.

Шу пайт хонага кириб келган укаси У.У. вазиятни тушуниб, онаси билан жиянини уйдан чиқариб юбориб, опасининг оёқ-қўлини боғлаб дўппослаган ва дуч келган жойига тепган. Олган тан жароҳатлари туфайли аёл воқеа жойида вафот этган.

Қотиллик жиноятини яширишга уринган йигит шу хонанинг ўзида бир метрлик чуқур кавлаб, онаси ва жияни ёрдамида жасадни кўмиб юборган ва улар ўтган воқеани ҳеч кимга айтмасликка келишиб олган.

Ҳаловатидан айрилган йигит оиласи билан бошқа уйга кўчиб ўтишга мажбур бўлган ва бўлиб ўтган воқеаларни турмуш ўртоғига айтиб берган. Аёли эса ички ишлар бўлимига хабар бериб, эрининг қотиллигидан огоҳ этган.

9 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судида У.У.нинг жиноят иши кўриб чиқилган ва унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2097
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×