Андижонда ўқитувчилар дўппосланди

Жамият

image

Андижондаги мактабда педагоглар калтакланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

Воқеа жорий йилнинг 5 октябрь куни соат 13.30ларда содир бўлган. Фуқаро У.Т. ва бошқалар, жамиятда юриш туриш қоидасини қасддан менсимасдан, жамоат жойи ҳисобланган 50-сонли умумтаълим мактаби биноси ҳудудига келиб, мазкур мактабда директор ўринбосари лавозимида ишловчи Ш.Ўрмонов ҳамда Г.Ашуровлар билан асоссиз равишда ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида қўллари ҳамда бошқа жисмлар билан уларни турли соҳаларига зарбалар беришган.

Олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида, мактаб директори ўринбосарлари гумон қилинувчи Т.У.нинг турмуш ўртоғи, мазкур мактабда ўқитувчи вазифасида ишловчи Ю.Д. кийиниш маданиятига риоя қилмаганлиги боис танбеҳ берганликлари сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган суд-тиббий экспертиза маълумотномасига кўра, Ш.Ўрмонов ҳамда Г.Ашуровларга қисқа муддатли соғлиқни бузилишига олиб келган енгил шикаст етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон ўқитувчилар дўппосланди

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг