Андижонда уч нафар бола ўз онасига қайтарилди

Жамият

image

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида уч нафар бола онасига қайтарилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси хабар берди. 

Аниқланишича, Шаҳрихон туманида яшовчи Г.П. оилавий келишмовчиликлар сабабли турмуш ўртоғи Ў.П.нинг уйидан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Бироқ фарзандларини олиб кетолмагач, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судига мурожаат қилган. 

Ҳолат батафсил ўрганилгач, суд уч нафар вояга етмаган болалар она парваришига муҳтожлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантирган.

МИБнинг Шаҳрихон туман бўлими ходимлари томонидан икки қиз ва бир ўғил фарзандларни онаси тарбиясига топшириш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилган. 

"Мутасадди идора вакиллари билан ҳамкорликда болалар онаси Г.П. тарбиясига топширилди", дейилади хабарда.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Андижон Шаҳрихон тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made