Андижонда тўхтаб қолган поезд бўйича расмий маълумот берилди
Local
−
03 January 2020 8263 1 minute
Аввалроқ, Андижон-Тошкент йўналишидаги поезд ҳаракатлана бошлаганидан кўп ўтмай тўхтаб қолгани ҳақида хабар берган эдик. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, 2 январ куни соат 16:15 да Андижон - Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган №59-йўловчи поезди, ташқи электр тармоғида энергия бўлмай қолганлиги боис, Асака станцияси яқинида тўхтаб қолган.
Кўрилган чора тадбирлар натижасида соат 17:25 да мазкур поезд ҳаракати йўлга қўйилган.
“Юзага келган бундай ноқулайлик учун “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маъмурияти йўловчилардан узр сўрайди”, дейилади компания хабарида.