Андижонда светофор устига чиқиб олган фуқаро 15 суткага қамалди

Жамият

5e81d28618c7731fd8d2ba62

Ижтимиой тармоқларда Андижон шаҳрида маст ҳолда светофор ўрнатилган темир тўсинга чиқиб олиб, вилоят ҳокими билан учрашишни талаб қилиб, томоша кўрсатгани акс этган видео тарқалганди. Мазкур ҳолат бўйича маъмурий иш очилиб, жорий йилнинг 6 июнь куни Андижон вилоят маъмурий судида кўриб чиқилди.

Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи О.Р. карантин давом этаётган пайтда, 6 июнь куни соат 10:00 ларда маст ҳолда жамоат жойи ҳисобланган Андижон шаҳридаги А.Темур ва Бобур шохкўчаларида жойлашган чорраҳага ўрнатилган светофорнинг темир устунига чиқиб олиб, вилоят ҳокимини чақириб беришларини талаб қилган. Шунингдек, уятли сўзлар билан ўз жонига қасд қилишини билдириб, жамоат тартиби ва фуқаролар осойишталигини бузган, ички ишлар органи ходимларининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган.

Фуқаро Андижон шаҳридаги “Саноат” МФЙда жойлашган яшаш хонадонининг 15 кун аввал ҳокимлик вакиллари келиб бузилиши ҳақида айтганидан сўнг шундай йўл тутишга қарор қилган. Ҳуқубузар ИИБ, Миллий гвардия ва ФВВ ходимлари ёрдами билан махсус тўрга сакраб тушган ва жиддий жароҳат олмаган. Текширув чоғида унинг спиртли ичимлик ичгани маълум бўлган.

О.Р.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблашнинг 2 (икки) баравари миқдорида (446 минг сўм) жарима жазоси, мазкур кодекснинг 183-моддаси билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда 194-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблашнинг 1 (бир) баравари миқдорида (223 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг