Андижонда сохта ИИБ ходими ушланди
3-саҳифа
−
25 Январь 2022
12583Андижонда ўзини ички ишлар ходими деб таништириб, фуқаролардан пул талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Балиқчи туманида яшовчи фуқаро Т.У шу йилнинг сентябрь ойида Андижон шаҳри Истиқлол кўчасида жойлашган ҳарбий кийимлар тикиш билан шуғулланувчи савдо дўконидан 3 000 000 сўмга ички ишлар органларининг барча мавсумий кийимларини тўлиқ ҳолатда тиктириб,ушбу кийимда бир неча маротаба Андижон шаҳрига келган ва фуқароларга ўзини ички ишлар ходими сифатида таништирган. Уларга турли масалаларда қонуний ёрдам беришини айтиб, тамагирлик йўли билан пул талаб қилган.
ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида фуқаро Т.У. ўтган йилнинг декабрь ойида Андижон шаҳар, “Сарвонтепа” МФЙ, Сужжат кўчаси 11-уйда яшовчи фуқаро Қ.Ф.дан фуқаролик паспортини янгилаб бериш эвазига 1 100 000 сўм миқдорда, шунингдек, Қ.Ф.нинг турмуш ўртоғи У.О.дан никоҳ гувоҳномаси қилдириб бериш эвазига 900 000 сўм пулларни тамагирлик йўли билан олгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.