Андижонда шифокор беморнинг эри ва шериклари томонидан калтакланди
3-саҳифа
−
26 Апрель 2023
8106Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Асака туманида шифокор калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ҳақиқатдан ҳам Асака туманида 1993 йилда туғилган шифокор беморнинг эри ва 3 та шериклари томонидан калтакланган.
Жорий йилнинг 23 апрель санасидан 24 апрелга ўтар кечасида Асака туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам қабулхонасига ҳушсиз ҳолдаги аёл олиб келинган. Тиббиёт ходимлари томонидан беморни кўриш жараёнида унинг қариндошлари билан келишмовчиликлар келиб чиқиб, жанжал бўлган.
Эртаси куни беморнинг яқинлари шифокорни таъқиб этган ҳолда можарони бошқа жойдаги тиббиёт муассасасида давом эттирган. Шундан сўнг, шифокор беморнинг эри ва 3 нафар шериклари томонидан калтакланиб, оғир жароҳатланган.
Оқибатда шифокор бош мия оғир жарохати, чайқалиши, чап қулоқ эзилган-кесилган жароҳати ташҳиси билан Республика тиббиёт маркази муассасаси филиалига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратга олинган.
LiveБарчаси