Андижонда порахўр электр муҳандислари ушланди
3-саҳифа
−
19 Сентябрь
4829Андижон вилоятида тадбиркорнинг 20 млн сўмини қўлга киритган электр тармоқлари корхонаси муҳандислари ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Ш.В. “Х.Т.” МЧЖга қарашли умумий овқатланиш ошхонасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатномани йўқ қилиб бериши эвазига корхона раҳбари Х.Т.нинг 20 млн сўмини олган вақтида ушланган.
Унинг кўрсатувига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ филиали маъмурий биноси олдида давом этган тадбирда, Хўжаобод ЭТКнинг яна бир муҳандиси А.А. муҳандис Ш.В.дан 20 млн сўмни олиб, шундан 5 млн сўмини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда 745,3 млн сўмлик электр ўғирлаган фермер хўжаликлари аниқланганди.
LiveБарчаси