Андижонда оёғи комбайнга кириб кетган эркак реанимацияда вафот этди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ётган Шуҳратбек Абдуқаҳҳоров вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби ҳолатга муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Шуҳратбек Абдуқаҳҳоров Жалақудуқ туманида комбайнга оёқлари кириб кетиши оқибатида олган жароҳати туфайли жонлантириш бўлимига олиб келинган. Бироқ, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бемор 10 ноябрь куни вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, марҳумнинг ўлими келиб чиқиш сабабини тўлиқ ҳажмда ўрганиб чиқиш учун судга оид комиссиявий экспертиза тайинланган. Бундан ташқари, меҳнат ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилган ёки этилмаганлиги ҳолати юзасидан Меҳнат хавфсизлиги экспертизаси тайинланган.

Текшириш жараёни Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг