Андижонда она-бола томонидан калтакланган сув таъминоти идораси ходими можарони ўзи бошлагани маълум бўлди

Жамият

image

Аввалроқ Андижон вилоятининг Избоскан туманида сув таъминоти корхонаси ходими қарздор фуқаро ва унинг онаси томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Туман ИИБ ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 12 апрель куни жабрланувчи А.С. туманнинг “Тошлоқ” МФЙ, Адолат-1 кўчасида яшовчи қўшниси 1976 йилда туғилган Н.М.ни (аёл киши) ҳақорат қилгани ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушган. Бу бўйича Избоскан тумани ИИБ ходими томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида (ҳақорат қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик юзасидан ҳужжатлар расмийлаштириб, белгиланган муддатда суд муҳокамасига тақдим этилган. Ҳолат юзасидан 17 май куни жиноят ишлари бўйича Андижон тумани суди томонидан А.С.га нисбатан БҲМнинг ярим баробари (135 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шундан сўнг А.С. 23 май куни яна қўшниси  Н.М.нинг хонадонига соат 19:30 лар чамасида бориб (А.С. ҳолат юзасидан берган кўрсатмасида Н.М.нинг хонадонига маст ҳолатда борганлигини баён этган), истеъмолчи томонидан фойдаланган тоза ичимлик сувидан 625 минг сўмлик қарздорлиги бўйича талабномани бериб, уни аёллик шахсиятини камситиб, жанжаллашиб турган вақтида уларни ажратиш учун келган Н.М.нинг ўғли М.М. онасига нисбатан А.С.томонидан қилаётган муомаласига чидолмасдан уни юз қисмига мушти билан бир маротаба уриб тан жароҳати етказган. Ҳолат шу куни Избоскан тумани ИИБнинг Шакл-1 китобидан 1011-рақами билан рўйхатдан ўтказилган.

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар ҳамда суд тиббий экспертизасининг хулосасига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 52-моддаси (Енгил тан жароҳати етказиш) билан суд муҳокамасига тақдим қилиш чораси кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

сув Андижон

Баҳолаганлар

566

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг