Андижонда “Обод маҳалла” дастури бўйича ёпилган уйлар томи учиб кетди

Жамият

image

Андижон вилоятида кеча содир бўлган табиий офат, яъни кучли шамол натижасида Улуғнор туманининг Шаҳриобод маҳалласи ҳудудидаги 2 та кўп қаватли уйнинг том қисми учиб тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур уйларнинг том қисми бир неча йил аввал “Обод маҳалла” дастури доирасида шифер билан қопланган. Офат туфайли аҳоли орасидан ҳеч ким жабрланмаган.

Шу куниёқ воқеа жойига вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов етиб келган. Офат туфайли юзага келган носозликларни бартараф этиш учун зудлик билан вилоят ҳокими, ИИБ бошлиғи бошчилигида ишчи гуруҳи тузилиб, барча куч ва имкониятлар ишга солинган.

Қайд этилишича, тиклаш, муаммоларни бартараф этиш ишлари бир неча кунда якунига етказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг