Андижонда ноқонуний қурилган кўп қаватли уй тадбиркор ҳисобидан бузиляпти

Жамият

image

Андижон шаҳрида ноқонуний равишда барпо этилаётган кўп қаватли уй тадбиркорнинг ўз ҳисобидан бузиляпти. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 18 октябрдаги 798қ-сонли қарорига шунингдек, “Избоскансут” агрофирмалари ўртасида 2019 йил 30 июль куни тузилган келишув шартномаси ва шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг 2019 йил 23 сентябрдаги далолатномасига асосан фуқаро Б.Усмоновга Андижон шаҳар Машраб кўчаси 41-манзилда жойлашган 400 кв.метр ер берилган. Майдонга 7 қаватли, 24 хонадонли, яъни 1-қаватини савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда юқори қаватларини турар-жой биносига мослаб қуриш белгиланган. 

Ушбу қарорга ва мутасадди ташкилотларнинг техник шартларига асосан Андижон вилоят қурилиш бош бошқармаси томонидан 2019 йил 27 ноябрда 1-298 сонли АРТ-1-2 тайёрланган. “Андижонфуқаролойиҳа” МЧЖ томонидан лойиҳа ҳужжатлари ҳам тайёрланиб, “SHAHARSOZLIK HUJJATLARI EKSPERTIZASI” давлат унитар корхонаси Андижон вилояти филиали томонидан 2020 йил 20 апрелда экспертиза хулосаси олинган.

Юқоридаги шаҳарсозлик ҳужжатларига асосланган ҳолда Андижон вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 2020 йил 4 майда №297-сонли оммавий оферта расмийлаштирилган ҳамда инспекция томонидан белгиланган тартибда назорат ишлари олиб бориш жараёнида фуқаро Б.Усмонов томонидан бинонинг юқори қисмига шаҳарсозлик хужжатларисиз ноқонуний равишда яна қўшимча 1 та қават қўшиб, қурилиш-монтаж ишлари (8 қаватда) амалга оширилаётганлиги аниқланган ва ушбу ҳолат бўйича ўрнатилган тартибда қурилишни тўхтатиш тўғрисида ёзма кўрсатма берилган.

Мазкур ҳолатнинг олдини олиш, яъни ноқонуний қурилишга йўл қўймаслик бўйича қурилиш объектида масъул буюртмачининг техник ва лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати ходимлари томонидан ҳеч қандай қонуний чоралар кўрилмаган.

Буюртмачи томонидан техник назоратга масъул этиб тайинланган Д.Низомиддиновнинг эса қурилиш соҳаси бўйича маълумот ва тажрибага эга эмаслиги, савдо йўналишида фаолият юритиши аниқланган. Шу боис ҳудудий инспекция томонидан Б.Усмоновга қурилиш жараёнида техник назорат олиб бориш учун ушбу соҳада тажрибага эга бўлган масъул шахсни тайинлаш бўйича ҳам кўрсатма берилган.

Ҳозирги кунда фуқаро томонидан ноқонуний амалга оширилган қурилиш-монтаж ишлари ўз ҳисобидан бузилмоқда ва мазкур жараён Андижон вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

қурилиш Андижон

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг