Андижонда ноқонуний иши учун 34 минг доллар олган адвокат қўлга тушди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида фуқароларни жавобгарликка тортмаслик ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилган адвокат ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Андижон вилояти Бўстон туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг адвокат стажёри ҳамда 1984 йилда туғилган шахс ўзаро келишган ҳолда ўзганинг номида бўлган 34 сотих нотурар ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига тураржой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 34 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Бектемир туман прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 184-(Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 189-(Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича 4 нафар фуқарони жавобгарликка тортмаслик ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда ушбу пул маблағини адвокатнинг кўрсатмасига асосан унинг 1987 йилда туғилган муқаддам судланган таниши олган вақтида ушланган.

Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса Пешку туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати 2024 йилда жиноят ишлари бўйича мазкур туман суди томонидан судланган фуқарога оид ишни кассация инстанциясида кўрилиши жараёнида унга нисбатан оқлов ҳукми чиқариш масаласини суд тизимидаги танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг муқаддам судланган ишчиси Шайхонтоҳур туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг Тергов бўлими иш юритувида бўлган, Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан пойтахтдаги SPA-салонлардан бирининг бошқарувчисига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини танишлари орқали тергов жараёнида тугатишга кўмаклашиш эвазига ўзининг 1993 йилда туғилган таниши орқали 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Терговга қадар текширув давомида адвокатлик бюроси ишчиси ушбу масалани ўзи ишлаётган адвокатлик бюроси адвокати орқали ҳал қилиб беришни режалаштирганлиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва бюро адвокати ҳам мазкур пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, адвокатлик бюроси ишчиси SPA-салон бошқарувчисидан муқаддам 4500 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида кадастр бўлими бошлиғи 6 минг доллар пора билан ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон адвокат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг