Андижонда мудҳиш ЙТҲ юз берди. Она-бола вафот этди

Жамият

image

Бугун, 23 июль Андижон вилоятида юз берган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ куни соат 10:00 ларда Андижон тумани, “Қурама” МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 485-километрида юз берган. Ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ф.А. Nexia-3 русумли транспорт воситасини бошқараётиб, карама-карши йуналишга чиқиб, ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган Spark русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган. Ушбу вақтда яна бир ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Н.Т. Spark русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб Nexia-3 русумли автомобиль билан тўқнашган.

Натижада, Spark русумли автомобиль хайдовчиси А.А. ҳамда онаси 1958 йилда туғилган Ф.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган. Ушбу автомашина йўловчиси 1986 йилда туғилган Д.Х. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Андижон

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг