Андижонда МИБ ходими калтакланди
Жамият
−
06 Ноябрь 2019
5400Андижонда қарздорлиги сабаб яшаш хонадонини электр энергиясидан узиб қўйш учун келган Мажбрий ижро бюроси ходими фуқаро томонидан калтакланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби маълум қилди.
Фуқаро О.С. электр энергиясидан қарздорлиги сабабли яшаш хонадонини тармоқдан узаётган МИБ Андижон шаҳар бўлими давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиб, 1 нафарини ёғоч бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 5 ноябрь куни Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь