Андижонда МАN йўл четида турган Cobalt’ни ғижимлаб қўйди
Жамият
−
17 Июль 2021
7974Кеча, 16 июль куни Андижон вилояти, Олтинкўл туманида МАN русумли юк автомобили ва Cobalt русумли автомобиль ўртасида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 12:45ларда Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани Садда МФЙ ҳудудида 2000 йилда туғилган Б.Б. исмли ҳайдовчи МАN русумли юк автомобилини бошқариб келаётган вақтда йўл четида тўхтаб турган Cobalt русумли автомобилга тўқнашиб ЙТҲ содир этган.
Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 июнь куни Навоийда Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси ухлаб қолиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келаётган Howo юк машинаси билан тўқнашганди. ЙТҲ оқибатида Cobalt ҳайдовчиси ва унинг ёнидаги йўловчи воқеа жойида вафот этган.
LiveБарчаси