Андижонда мактаб директори болаларни нега калтаклагани айтилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Андижон вилоятида мактаб директори болаларни аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар қилинганди. Болалар омбудсмани ҳам ҳолатни ўргана бошлаганини билдирди. 

Аниқланишича, ҳолат Олтинкўл туманидаги 38-умумтаълим мактабида содир бўлган. 8-синф ўқувчиси Қ.М. (ўғил бола) синф хонада пиротехника воситаларидан фойдаланган. Бунга жавобан мактаб директори гўёки тарбиявий мақсадда Қ.М.ни ва синфдаги бошқа бир неча болаларни калтаклаган.

Ҳозирда Андижон вилояти ММТБ томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолат ўрганилмоқда. Шунингдек, Олтинкўл тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, 2022 йилнинг июль ойида вазир буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари”га кўра, ўқитувчилар жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсияти, қадр-қиммати камситилиши, ўқувчиларни дарс машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориш ёки киритмаслиги ҳамда чиқиш қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни синфхонада ушлаб ўтириши ҳам мумкин эмас.

Ўқувчилар ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузган тақдирда уларнинг қоғоз ёки электрон кундалигига танбеҳ ёзилиши, қоида бузилиш ҳолатлари такроран кузатилганда эса ўқувчини мактаб ички назорат рўйхатига олиш ва якка тартибда шуғулланиш, бу ҳам фойда бермаса, қоида бузган ўқувчини бошқа синфга ўтказиш, синф жамоаси орасида муҳокама қилиш, ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни мактабга таклиф қилиш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги 5-сонли мактабда мактаб директори дарсга кечикиб келган ўқувчи қизларни ўтириб-туриш машқи билан жазолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб директори Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг