Асакадаги автомобиль заводи ёндими? ДЁХХ Андижондаги йирик ёнғин ҳақида маълумот берди (видео)
Жамият
−
26 Октябрь 2019
15757Ижтимоий тармоқларда Асака шаҳридаги автомобиль заводи ёнаётгани ҳақида хабар ва видеолар тарқалди. Видеода катта ишлаб чиқариш биноси олов ичида қолганини кўриш мумкин. Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш учун Давлат ёнғин хавфсизлик хизмати Матбуот хизмати билан боғландик. ДЁХХ Асакадаги завод ёнганини рад қилди ва ёнғин аслида қаерда содир бўлгани ҳақида маълумот берди.
Кеча, 25 октябрь куни Андижон шаҳридаги “Dinar Textile” МЧЖнинг ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлган. Ёнғин ҳақида соат 23:36 да Андижон шаҳри Сой кўчаси 5-уйда жойлашган Кичик саноат зонаси ҳудудидаги цехларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Хабар асосида ёнғинни бартараф этилишига 18 та техника жалб этилган, шулардан 16 таси автоцистерналар, 2 таси махсус ёнғин ўчириш автомобиллари, вилоят ФВБ Қутқарув гуруҳи, “Андижончироқ” АЖдан 1 та қўшимча автомобиль ва Андижон шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг 4 та сув ташувчи автомобиллари.
Биринчи бўлинмалар воқеа жойига етиб борганда, “Dinar Textile” МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехнинг том қисми очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 00:30 да ўраб олиниб, 02:45 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида “Dinar Textile” МЧЖга қарашли қуритиш, матога ишлов бериш, маҳсулотларни сақлаш омбори ва бўёқлаш цехларининг ҳамда жамият маъмурий биносининг томи ва ички қисмлари тахминан 1500 кв метр майдонда ёниб зарарланган.
Ачинарлиси, “Dinar Textile” МЧЖнинг маъмурий биносининг 3-қаватида ёнғинни ўчиришга жалб этилган Андижон вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси 1-сонли Касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми навбатчилик сменалари ёнғин ўчириш экипажи бўлинма командири Ж.Н. 2-қаватга тушиб кетиши натижасида тан жароҳати олган. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, РШТЁИМ Андижон филиалига олиб борилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Ёнғиндан ишлаб чиқариш цехининг тахминан 1200 кв. метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин ҳолати юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь