Андижонда ички аъзоларига тақинчоқ яширган аёллар ушланди
3-саҳифа
−
15 Ноябрь 4496 1 дақиқа
Андижон вилоятида 200 млн сўмлик тақинчоқларни ички аъзоларига яшириб олиб кирмоқчи бўлган уч аёл қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон аэропортида халқаро йўналишлар бўйича парвозлар йўлга қўйилиши билан бирга божхона назорати жараёнида қонунбузарликларнинг олди олинмоқда. Хусусан, Истанбул–Андижон йўналиши билан учиб келган бир гуруҳ йўловчилар божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Белгиланган тартибда ўтказилган шахсий кўрик давомида 3 нафар аёл томонидан умумий оғирлиги 225,3 грамм бўлган тайёр заргарлик буюмларини ички аъзоларига яширган ҳолда олиб киришга уринилгани аниқланган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган. Дастлабки баҳолашга кўра, ушлаб қолинган тақинчоқларнинг қиймати 200 миллион сўмни ташкил этади. Тақинчоқлар вақтинча сақловга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Божхона бошқармасининг “Қорасув” чегара божхона постида қўшни давлат фуқароси ички кийимлари орасида тақинчоқларни яширинча олиб ўтмоқчи бўлганида қўлга олинганди.
Live
Барчаси