Андижонда фуқаро Умрага бормоқчи бўлганларнинг 1,4 миллард пулини еб юборди

Жамият

image

Андижон вилоятида фуқаро Умра сафарига боришни истаган шахсларнинг 1,4 миллиард пулини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълумот берди. 

Қайд этилишича, фуқаро Ф.А Хўжаобод туманидан “Умра-2022” мавсумида зиёратга бориш истагини билдирган 74 нафар фуқаролардан жами 1,4 млрд сўм нақд пулларни олган. У бу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари Хўжаобод туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

240

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг